Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга журналист фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш киритилиши кутилмоқда. Асаджон Ходжаевга кўра, дастлабки тергов ва суриштирув ишларини бажариш каби қатор ваколатларни АОКАга бериш таклиф этилмоқда.
Тошкентда репортаж тайёрламоқчи бўлган журналистларни калтаклаган «Кўприкқурилиш» ходими 4 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди. Айбдорга 2 йиллик синов муддати белгиланди ва ундан 23,7 млн сўм зарар ундирилди.
Тошкентда қулаган тўсинлар ҳақида репортаж тайёрламоқчи бўлганида калтакланган Zo‘r TV журналистлари иши бўйича жиноят иши қўзғатилди. «Ўзбекистон темир йўллари» телеканал ходимларига ҳужум қилган иш бошқарувчи ишдан олинганини маълум қилганди.
Zo’r TV мухбири ва оператори Тошкент аэропорти яқинидаги йўл ўтказгич тўсинлари қулагани ҳақида репортаж тайёрламоқчи бўлганида калтакланди. Оператор бурни синган ҳолда касалхонага ётқизилган. АОКА мазкур ҳужумни қоралади. «Ўзбекистон темир йўллари» эса зўравон ишдан бўшатилганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг